Президент ўтказаётган йиғилишда 4 та ОТМ ректори “учди”
Жамият
−
13 Апрель 2021
16187Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда мамлакатдаги 4 та олий таълим муассасаси ректори лавозимидан озод этилди.
Фарғона давлат университети ректори Равшан Мақсудов;
Самарқанд архитектура ва қурилиш институти Султон Аҳмедов;
Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Мамиржон Отажонов;
Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори Толмас Олимов ёшлар билан ишлашда сусткашлик қилгани учун лавозимидан озод қилинди. Бошқа олий таълим муассасалари ректорлари қатъий огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси