Президент учта халқаро ҳужжатни ратификация қилишга оид қарор қабул қилди
Жамият
−
05 Март 2019
3116Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 март куни бирданига учта халқаро ҳужжатни ратификация қилишга оид ҳужжатларни имзолади.
Булар:
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция (Минск, 1995 йил 26 май) қуйидаги қўшимча шарт билан:
“Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси фаолиятини молиялаштириш учун унда ўз вакилларини таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмларда маблағ ажратади”;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2018 йил 12 октябрь);
Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенцияси (Женева, 1976 йил 21 июнь).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь