Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини онлайн бериш таклиф қилинди
Жамият
−
30 Март 2020
4658“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратиш ҳақида”ги петиция эълон қилинди.
Унда айтилишича, кўчмас мулк, хусусан, ерни ажратиш ёки бино-иншоотга эгалик қилиш тўғрисидаги ҳоким қарорини олиш учун кўп вақт ва маблағ сарф этилмоқда, ушбу жараёнда фуқаролар сарсон-саргардон бўлмоқда.
Таъкидланишича, шу сабабли, кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи қарор ва бошқа шу каби ҳужжатларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу ҳолат инсонларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини адолатли ва шаффоф тарзда таъминланишига хизмат қилади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратишни таклиф қиламиз”, дейди петиция муаллифи.
LiveБарчаси