ДХХ аёллари ўртасида “Тўмарис авлодлари” танлови ўтказилди
Жамият
−
09 Март 2020
65058 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, жамиятнинг асосий негизи бўлган оила қўрғонини мустаҳкам ҳимоя қилиш ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятларини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимида фаолият юритаётган ҳарбий аёллар ўртасида “Тўмарис авлодлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ҳар бири 6 шартдан иборат икки босқичда ўтказилган танлов хавфсизлик соҳасида хизмат қилаётган истеъдодли, зукко, ҳарбий тайёргарлиги юқори бўлган хотин-қизларни танлаб олишга қаратилди. Унда аёлларнинг нафақат ақлий салоҳиятлари, балки жисмоний эпчилликлари ҳам синовдан ўтказилди.
Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида одилона баҳоланди. Ғолиблар махсус диплом ва пул мукофотлари ҳамда касбий фаолиятда ва фарзандлар тарбиясида зарур бўладиган китоблар билан тақдирландилар.
LiveБарчаси