Президент: Тошкент ҳам Андижонга ўхшаб қоляпти – ер камаймоқда

Жамият

image

Тошкент ҳам Андижонга ўхшаб қоляпти – ер камаймоқда. Энди ускуналарни иккинчи, учинчи қаватга чиқариш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташрифи давомида таъкидлади. Президент ташрифи “Менимча” кўрсатувида тақдим этилди.

Ташриф давомида давлат раҳбари ерлар қандай ажратилиши борасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитовдан ерларни ажратишда таниш-билишчилик бўлмаслиги ҳақида сўради: “Ер ажратишда таниш-билишчилик бўлмайдими? Ҳаммасини Воитов ажратибди дейишмайдими?”. Бунга жавобан эса Ортиқхўжаев ва Воитов ерлар фақат аукцион орқали сотилишини айтди. 

Давлат раҳбари масъулларга ерни иқтисод қилиб, қўш қаватли корхоналар қуриш вақти аллақачон келганини ҳам эслатди. 

“Тошкент ҳам Андижонга ўхшаб қоляпти – ер камаймоқда. Энди ускуналарни иккинчи, учинчи қаватга чиқариш керак. Агар чиқармасак, кейин ер тополмаймиз. Келаси йил ҳам ривожланишимиз керак-ку. Келаси йили қаерга бориб Янгиҳаётдек ер топиб бераман? Японияга бордик: 40-қаватда станоклар турибди. Хитойга борганимизда 51-қаватда станоклар ишлаяпти. Биз эса бир пақир сувни тепага олиб чиқолмаймиз. Бу замон ўтиб бўлди”, деди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг