Президент тиббиётдаги монополияни қоралади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Биз берган маблағ беморгача етиб борадиган тизим қилмагунимизча, одамлар биздан рози бўлмайди. Бемор ўзи танласин: хусусийга борадими ё давлатга. Унга танлаш ҳуқуқини беришимиз керак. Монополия бўлишга ҳаққи йўқ. Ҳамма соҳада, тиббиётда ҳам шундай. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 март куни ўтаётган тиббиёт ходимлари билан мулоқотида сўз очди. 

Унинг мисол келтиришича, илгари туғма юрак нуқсони бор болага операция учун, республика марказига 3 миллион сўм маблағ ажратилган. Қолган 20-30 миллион сўмлик харажатни эса, ота-онаси кўтаришга мажбур бўлган.

“Эндиликда эса, ушбу операция учун зарур маблағ давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда ва ҳар бир бемор учун манзилли ажратилмоқда.

Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда. 

Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.

Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг