Ўзбекистон энергетика соҳаси бошқарувига европаликларни жалб қилади
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
2700Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кадрлар тайёрлаш бўйича Европа Иттифоқи грантини жалб этиш ва республика энергетика соҳаси корхоналари раҳбариятига европалик мутахассисларни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзатом" агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов Бельгия пойтахти Брюсселда Европа Иттифоқининг ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича элчиси Романа Влахутин билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар якунига кўра Евроиттифоқ томонидан грант-молиявий кўмак учун қатор лойиҳавий таклифлар пакети шакллантирилади. У Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби йўналишларни ўз ичига олиши кутилмоқда.
Шунингдек, томонлар Энергетика вазирлиги корхоналарига европалик экспертларни маслаҳатчи сифатида ҳамда раҳбарлик лавозимларига жалб этиш имкониятини ишлаб чиқишга келишиб олди.
LiveБарчаси