Президент ташаббуси билан 100 ўзбекистонлик Ҳажга бепул юборилади (видео)
Жамият
−
14 Май 3656 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 100 нафар ўзбекистонлик бепул Ҳаж сафарига юборилади. Бу ҳақда “Ахборот” дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, Президент ҳожиси сифатида Ҳаж сафарига юборилаётганлар орасида узоқ йиллар турли соҳаларда фаолият юритган фуқаролар, жумладан, маҳалла раислари, меҳнат фахрийлари, шифокорлар, олимлар ва оддий ишчилар ҳам бор. Хусусан, шарқшунос олима Мухлисахон Зиёвуддинова, тиббиёт фанлари доктори Абдувоҳид Содиқов, Юнусобод туманидаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласи раиси Равшан Юсупов, Сардоба туманидаги меҳнат фахрийси Рустам Усмонов ҳамда Қашқадарёда яшовчи оддий ишчи Маҳмуд Маматқулов Ҳаж сафарига борадиганлар қаторидан жой олган.
Қайд этилишича, бўлажак ҳожиларга сафар учун зарур кийим-бош ва жиҳозлар ҳам берилган. Шу билан бирга, жорий йилги мавсумда Ўзбекистондан 15 минг нафардан ортиқ фуқаро Саудия Арабистонига Ҳаж амалларини бажариш учун юборилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми жорий йилн 2 майдан бошланган эди.
Live
Барчаси