Президент Сурхондарёга оби ҳаёт йўлини очди

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев “Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарё аҳолиси учун тоза ичимлик суви етказиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳанинг дастлабки босқичига старт берган. Мазкур лойиҳанинг ишга тушириш маросими бугун, 16 ноябрь куни Сариосиё туманининг “Боғистон” маҳалласида бўлиб ўтган. Давлат раҳбари унда рамзий тугмани босиш орқали ушбу ҳудудга оби ҳаёт йўлини очиб берган.

Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борган.  Бу орқали вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етган. 

Қайд этилишича, сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси иқтисод қилинади. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 2 миллионга яқин аҳоли баҳраманд бўлади. Лойиҳани 2024 йилда ниҳоясига етказиш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз,  Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Термизда бўлиб ўтган йиғилишда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталган эди. Ўша пайтда ҳудудда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида эди.

Президент бу борада “Тўпаланг” сув омбори улкан ва тоза манба эканини таъкидлаб, уни аҳолига етказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифасини қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Сурхондарё Тўпаланг сув омбори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг