“Президент совғалари” дастлаб қайси вилоятга йўл олгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йил 23 август куни 1-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Президент совғалари”дан иборат карвон ҳудудларга йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, совға таркибида12 турдаги ўқув қуроллари: портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғич мавжуд.

Дастлаб, карвон Жиззах ва Сирдарё вилоятларига йўл олган. Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.

Маълумот ўрнида, 2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг