Президент соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказяпти
Жамият
−
01 Апрель 2021
7738Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш соҳасида йўлга қўйилган янги тизим бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказиляпти.
Йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ| мухбирининг маълум қилишича, Президент видеоселектор йиғилишини соғлиқни сақлаш тизимига масъул бўлган мансабдорлар фаолиятини танқид қилишдан бошлаган.
“Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар қилган ишлари ҳисоботини бериши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
Видеоселектор йиғилишида эртадан бошлаб қуйидаги раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган Фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул этиб белгиланди:
• Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев – Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларига;
• Вазир Абдуҳаким Хожибоев – Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига;
• Вазирнинг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларига;
• Вазир ўринбосари Элмира Боситхонова – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига;
• Вазир ўринбосари Абдулла Азизов – Самарқанд, Сирдарё вилоятларига;
• Вазир ўринбосари Баҳодир Юсупалиев – Жиззах, Навоий вилоятларига.
Йиғилишда, кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганига эътибор қаратилди.
Шунинг учун, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинган.
LiveБарчаси