АҚШ коронавирусга қарши курашда смартфонларни ишга солади
Олам
−
29 Март 2020
10892AҚШ ҳукумати эндиликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида смартфонлар ёрдамида фуқароларнинг ҳаракатлари ҳақида маълумот тўплайди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
Олинган маълумотлар мамлакатнинг 500 дан ортиқ шаҳарида истиқомат қилувчи одамларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда федераль ва маҳаллий ҳокимият идоралари учун зарур портал яратиш имконини беради. Бундай чора коронавирус тарқалишининг сценарийларини олдиндан кўра билиш ва инфекцияга қарши кураш чораларини кучайтиришга ёрдам беради.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳукумат одамларнинг турган жойи тўғрисидаги маълумотларга кириш ҳуқуқини қўлга киритади, аммо исмлар ва телефон рақамлари бундан мустасно. Маълумотларни Aмерика ҳукуматига уяли алоқа операторлари эмас, балки реклама берувчилар тақдим этилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 124 464 нафар одам чалинди. 2463 бемор шифо топган бўлса, 2226 киши вафот этди.
LiveБарчаси