Ўзбекистон бўйлаб “Олимпия куни” кенг нишонланмоқда

Спорт

image

Бугун, 6 июль куни бутун Ўзбекистон бўйлаб “Олимпия куни” кенг нишонланмоқда. Вилоят марказларида спортчилар маҳаллий аҳоли билан кўчаларда йўриш марафонларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, Олмпия таснифига кирувчи спорт турлари бўйича йиғилганлар ўртасида турли мусобақалар ҳам ўтказилмоқда.

Кун якунида Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо арена” муз саройида “Олимпия куни”га бағишланган катта байрам ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда мазкур байрамнинг бир қисми бўлган дастурлар ўтказилмоқда. Арена атрофида турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари мухислар учун ҳавола этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ Олимпия куни

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг