Президент Сергелидаги мактаб директорини “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” унвони билан тақдирлади
Жамият
−
29 Январь 2022
8726Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 300-мактаб директори “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони тақдирланди. Президент кеча, 28 январь куни тегишли фармонни имзолади.
Фармон билан Нигора Эргашевна Саидхўжаевага “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони берилди.
У халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15