Президент сайловида имконияти чекланганларга қандай шароит яратилди?
Жамият
−
25 Октябрь 2021
2031Хабарингиз бор, кеча 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Ушбу жараённи бутун дунёдан халқаро экспертлар кузатиб боришди. Бугун, 25 октябрь куни сайловда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган Ерик Ашимов сайлов жараёни бўйича хулосаларини эълон қилди.
“Президентликка номзодларнинг Сайловолди ташвиқоти сайлов қонунчилиги асосида ўтказилди. Партияларга тарғибот-ташвиқот учун бир хил эфир вақти ҳамда тенг имкониятлар бериганини ҳам қайд этиш лозим.
Имконияти чекланган шахслар учун ўз сиёсий ҳуқуқларини тўлаконли амалга ошириш учун етарлича шароитлар яратилган. Жумладан уларга алоҳида кабиналар ажратилган, кириш ва чиқиш жойларида пандуслар жойлаштирилган, кўриш имконияти чекланганлар учун брайл алифбосидаги бюллетень трафарети билан таъминланган”, деди ШҲТ миссияси етакчиси.
Кузатувчининг таъкидлашича, сайлов жараёнлари қоидабузарликсиз, миллий қонунчиликка мувофиқ ўтказилган.
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан кузатувчилар миссияси Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчилик ва халқаро талабларга жавоб бергани қонуний, демократик эканинидан дарак беради. Бу сайловларда овоз бериш натижаларига шубҳа билан қарайдиган қонунбузарликлар кузатилмади. Миссия сайловни шаффоф, ишончли ва демократик, дея тан олади”, дейди Ашимов.
Шунингдек, Ашимов халқаро кузатувчиларнинг фаолиятига, хусусан бирор бир сайлов участкасига боришга ҳеч ким тўсқинлик қилмаганини алоҳида урғулади.
LiveБарчаси