Президент сайлови: қайси давлатларда овоз бериш якунлангани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ҳозирга қадар Владивосток (Россия), Токио (Япония), Сеул, Кванжу (Жанубий Корея), Пекин, Шанхай, Гуанжоу (Хитой), Куала-Лумпур (Малайзия) ва Сингапур шаҳарларидаги сайлов участкаларида Ўзбекистон президентлиги учун овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бахром Қўчқоров маълум қилди.

Таъкидланиншича, Тошкент вақти билан соат 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланган. Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларида эса овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади. Соат 17:00 ҳолатига жами сайловчиларнинг 71,8 фоизи ёки 14 258 780 нафари овоз бериб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг