Президент Самарқандда ШҲТ саммитини ўтказишга доир фармойишни имзолади
Жамият
−
23 Февраль 2021
6940Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Унга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.
“www.sco-summit2022.uz” веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.
LiveБарчаси