Президент розилиги билан лавозимидан бўшатилган Алимардонов ўрнига Эшматов тайинланди
Жамият
−
28 Октябрь 2019
11750Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат "Халқ банки" бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Муродулло Эшматов "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Аввалроқ, "Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган О.Алимардонов шу йилнинг 24 октябрь куни банк фаолиятидаги камчиликлари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини яхши тушунмаганлиги учун вазифасидан бўшатилган эди.
Муродулло Эшматов эса 2019 йилнинг апрель ойида Халқ банки бошқарув раиси этиб тайинланганди. У ушбу лавозимига қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь