Президент розилиги билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси сайланди
Жамият
−
14 Январь 2020
18437Кеча, 13 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сайловдан кейинги биринчи сессияси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Муса Тажетдинович Ерниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Кахраман Раматуллаевич Сариев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь