Президент “районо” ва “облоно”ларни йўқ қилиш ҳақида ўйлаётганини айтди

Олам

image

Президент Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигининг қуйи бошқарув органлари – туман халқ таълими бўлими (“Районо”) ва вилоят халқ таълими бошқармаси (“облоно”)ни йўқ қилишни ўйлаяпти. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи бугун, 29 декабрь куни ўқитувчилар билан норасмий мулоқотида маълум қилган. 

Давлат раҳбари туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди

“Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

“Районо” ва “облоно” сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи “районо” ва “облоно” бўлишларинг керак”, дейди давлат раҳбари. 

Унинг қайд этишича, умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш учун ўртадаги поғоналар – боқшармаларни йўқ қилиш керак. 

“Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида “гороно”га хўжайинлик қилиши керак. 

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, “Районо” нима деса шуни қиламиз”, дейди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг