Президент пойтахтда йўлнинг сифати ва ҳавонинг тозалигини сақлаб қолиш чорасини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтиришни таклиф қилмоқда.  Мирзиёев 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу орқали пойтахтда йўллардаги тирбандликнинг олдини, олиш, йўлнинг сифати ва ҳавонинг тозалигини сақлаб қолиш мумкин. Бу ҳақда у хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирган. 

Президент Матбуот хизматига кўра, йиғилишда магистрал йўл бўйи ва чегара олди ҳудудларида логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин.

“Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади", деган давлат раҳбари. 

Президент юқоридаги таклифлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг