Президент Олот тумани ҳокимини орден билан мукофотлади
Жамият
−
13:57 1217 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 ноябрь куни Бухоро вилояти иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича йиғилишда эълон қилди.
Президент йиғилишда ўз ҳудудини комплекс ривожлантиришда Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова алоҳида жонбозлик кўрсатаётганини эътироф этиб, давлат ва бошқарув идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун уни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлашга қарор қилганини эълон қилган.
Маълумот учун, Наргиза Неъматова 1964 йилда туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги врач-терапевт. 1991 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг кундузги бўлимини тамомлаган.
Фаолияти давомида Олот тумани марказий касалхонаси кардиолог врачи, туман марказий касалхонаси туғруққа тайёрлаш бўлими мудири, терапевт врачи, бош врачи вазифаларида ишлаган. 2004 йилдан халқ депутатлари Олот туман кенгаши депутати бўлган. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг март ойидан буён Олот туманини бошқариб келмоқда.
Live
Барчаси