Президент Олимпиадаси ғолиблари учун пул мукофотлари кескин оширилади (видео)

Спорт

−

image

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул мукофотлари 2,5 баробарга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 27 октябрь куни Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида маълум қилди.

Янги тартибга кўра, биринчи ўрин соҳибларига 25 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 12 миллион сўм, учинчи ўрин эгаларига эса 6 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шунингдек, Олимпиадада ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларининг спорт йўналишларига имтиҳонларсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бундан ташқари, келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолибларига бир йил давомида стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Президент Олимпиадаси дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Шунингдек, иштирокчиларнинг ёш тоифаси кенгайтирилиб, мусобақа 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.

Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига юборилади. Келаси йилдан эса ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади.

Бундан ташқари, ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади. Шунингдек, пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпия шаҳарчасига кўчирилади.

Маълумот учун, Президент Олимпиадаси мамлакатда илк бор 2025 йилда ташкил этилган ва ҳар йили ўтказилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг