Президент Олимпиада ғолиб ва совриндорлари билан учрашади
Спорт
−
09 Август 2021 19763 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасининг ғолиб ва совриндорлари билан учрашиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 23 июлидан 8 августга қадар бўлиб ўтган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 2 та бронза медаль қўлга киритди. Ушбу натижа эвазига делегация вакиллари медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 32, МДҲ мамлакатлари орасида 2 ҳамда туркий давлатлар (ҳатто Туркияни ҳам ортда қолдириб) ва Марказий Осиё мамлакатлари ичида 1-ўринни эгаллади.
Улуғбек Рашидов (таэквондо) ва Акбар Жўраев (оғир атлетика), Баҳодир Жалолов (бокс) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ва Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) эса бронза медалини қўлга киритди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь