Президент Мирзиёевнинг ғояси асосида яратилган қўшиқ 8 тилда куйланди

Маданият-санъат

Кеча, 24 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда  Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янгради.

Қўшиқни бу тарзда куйлаш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган. 

Марғилонда Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг музейи ва ижодий мактабининг очилишида Маданият вазири Озодбек Назарбековга Президент Шавкат Мирзиёев таклиф билдириб, “Улуғ шоиримизнинг “Инсон қасидаси” беназир асар. Уни бир қанча тилларга таржима қилиб, куйга солиб қўшиқ қилиб айтинглар. Ҳозир ҳам инсон ғояси қанчалар ноёб ва азиз эканлигини одамлар, ёшлар билсин”, деган эди. 

Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” шеърига асосланган ажиб ва беназир қўшиқ ўзбек, қозоқ, турк, тожик, араб, рус, инглиз, итальян тилларида дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро қилинди. 

Қўшиқ ва унинг видеоклипи ҳомийлар маблағи асосида яратилди. 

Ғоя муаллифи: Озодбек Назарбеков

Матн муаллифи: Эркин Воҳидов

Продюсер: Озодбек Назарбеков

Композиторлар: Нодир Умаров ва Азиз Холмуродов

Мусиқага сайқал берувчилар: Нодир Умаров ва Азиз Холмуродов

Клип режиссёри: Санжарбек Маткаримов

Овоз режиссёри: Дилмурод Маткаримов

Мусиқа муҳаррири: Дилмурод Авазов

Режиссёр: Илёс Дадабоев

Ижрочилар:

Дилафруз Рустамова (Ўзбекистон)

Олег Газманов (Россия)

Омиркул Айниязов (Қозоғистон)

Зафар Абдуалимов (Тожикистон)

Рафет эл-Роман (Туркия)

Аҳмад ал-Ҳурайбий (Қувайт)

Алессандро Сафина (Италия)

Озодбек Назарбеков (Ўзбекистон)


Мақола муаллифи

Теглар

Инсон қасидаси

Баҳолаганлар

2014

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар