Президент Мирзиёев бугун сафарга чиқади
Жамият
−
17 Февраль 2023 19455 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 февраль куни Бухоро вилоятига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Бухоро вилоятига сўнгги бор 2021 йилнинг 12 октябрь куни борган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь