Президент Мирзиёев 215 нафар маҳкумни афв этди
Жамият
−
27 Август 2021
7001Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 маҳкум афв этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонда сўз боради.
Қайд этилишича, афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилган, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган. Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.
Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
LiveБарчаси