Президент Мирзиёев яна бир халқаро мукофотга лойиқ кўрилди
Жамият
−
14 Март 2019 13967 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича стратегик марказининг нуфузли мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда жорий йилнинг 28 февраль куни Буюк Британия Парламентида бўлиб ўтган Strategic Westenting’нинг 2019 йилги ҳисоботи тақдимотида эълон қилинган. Тадбирда депутатлар, таҳлилий жамоатчилик ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Президент Мирзиёев иқтисодиётни либераллаштириш, сармоявий муҳитни яхшилаш, қонун устуворлиги ва Ўзбекистонда хусусий мулкни ҳимоя қилиш тамойилларига риоя қилиш учун “StrategEast Westernization Award – 2018” мукофотига номзод қилиб кўрсатилди. Бундан ташқари, президент Мирзиёевнинг чегара зиддиятлари ва қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси таъкидланди.
“StrategEast Westernization Award” мукофоти ҳар йили собиқ Иттифоқ давлатларини модернизация қилишда, шунингдек, минтақа мамлакатлари иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025