Президент мажлисбозлик масаласида Бош вазирга топшириқ берди
Жамият
−
10 Февраль 2021
11258Аввал хабар берганимиздек, бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йилги Давлат дастурини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда Президент Бош вазир Абдулла Ариповга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берди.
“Бош вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади.
Бу “участковой”ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам амалдорларни кераксиз мажлис ўтказмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирганди.
LiveБарчаси