Президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергеновнинг ўғли янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
22 Февраль 2019
14129Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида бир неча лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра, подполковник Ортиқ Турсинхонович Худойбергенов Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Шуни маълум қилиш ўринлики, Президент маслаҳатчиси – Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи генерал-лейтенант Турсунхон Худойбергеновнинг ўғли.
Шунингдек, полковник Саидкарим Хамидхўжаевич Алимов Ичкишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-жазони ижро этиш бўлими бошлиғи;
подполковник Шермухамедов Шерзод Абдивалиевич Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига;
майор Хожаматов Дилшод Мухаммаджонович Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига;
майор Зуфаров Дилмурод Рихсибаевични Тиббиёт бўлимининг даволаш-профилактика муассасалари Ҳарбий тиббий комиссия Раис-шифокори лавозимидан озод этилиб, Тибиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига;
подполковник Мухамеджанов Дилшод Мамиржанович Жиноят қидирув бошқармаси Шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи;
майор Азизов Хайриддин Сирожитдинович Вазирлик Жиноит қидирув бош бошқармаси, Оғир в ўта оғир жиноятлар билан курашиш бошқармаси, шахсг қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимидан озод этилиб, Тошкент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига.
LiveБарчаси