Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов оғир касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Facebook’да Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров маълум қилди.

“Таъзия. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси номидан, ўз номимдан давлат ва жамоат арбоби, иқтидорли олим, раҳбар ва устоз, фидоий ва меҳнаткаш инсон Рустам Собирович Қосимовнинг оғир касалликдан сўнг вафот этгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия, ҳамдардлик билдираман”, деб ёзади у.

Маълумот учун, Рустам Собирович Қосимов 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Қосимов 2017-2018 йилларда Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2018 йил Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фолият юритган. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ректор сифатида ҳам ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

587

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг