Президент маслаҳатчиси Олий суд раиси бўлди
Жамият
−
10 Август 2022
9637Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг бугун, 10 августдаги қарори билан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайланди.
Олий суди раиси Козим Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлис муҳокамаси натижасида уни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинган. Муҳокама якунида Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Олий суд раиси этиб сайланган.
Маълумот учун, Бахтиёр Исломов бунгача Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Козим Комилов номзодини Конституциявий суд судьяси лавозимига кўрсатган. Шавкат Мирзиёев Конституциявий суднинг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритган.
LiveБарчаси