Президент Маҳаллабай ишлаш марказлари очишни таклиф қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Маҳаллабай ишлаш марказлари ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда айни вақтда Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан ўтказилаётган Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Унга кўра, янги тизимда туман, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари структурасида Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилади.

Марказ ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктиради. 

Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кечаю-кундуз ишлайди. Улар энди бюджетдан ойлик олиб, маҳаллада иш жойи ташкил этиш билан доимий равишда шуғулланади. Бу “Самарқанд тажрибаси” бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишни Имом Бухорий ҳақида гапиришдан бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг