Президент иш ўрни яратишда “масаланинг ичига кирмаган” ҳокимларни танқид қилди
Жамият
−
25 Январь 2023
7349Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаган. Ушбу танқидий фикрларни Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 25 январь куни камбағалликни қисқартириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Қолган вилоятларчи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган”, дейди Президент.
Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь