Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Жамият

image

Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини ва Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Дастлаб давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуасининг қурилишини кўздан кечирди. Бу ерда қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Шу ерда галдаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Зиёрат давомида Қуръон тиловат қилинди.

Кейин Президент Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг