Президент гранти учун даъвогарлар сони белгиланган миқдордан ошиб кетди
Жамият
−
22 Август 2022
6782Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори натижага эришиб, 2022-2023 ўқув йилида Президент гранти учун номзод бўлган TOP-250 абитуриент номи эълон қилинди. Номзодлар рўйхати Давлат тест маркази сайтида чоп этилган.
Жорий йилда юқори балл тўплаб давлат гранти учун тавсия этилганлар сони 264 нафарга етди. Унга кўра, 39 нафар абитуриент бир хил 185,8 балл тўплаган ва шунинг ҳисобига талабгорлар сони ортган. Энг юқори балл тўплаган абитуриентлар ҳудудлар кесимида сараланганда Навоий, Бухоро, Фарғона вилоятидан бўлганлар кўпчиликни ташкил этади.
Қайд этиш керакки, 2021 йилда Президент гранти олганлар сони 257 тани ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда қабул қилган “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган эди.
Ҳулкар Муртазоева
LiveБарчаси