Президент энергия тақчиллиги ҳақида гапирди

Жамият

image

Тошкентда 55 минг иш ўрни яратишни режалаштирляпти. Бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 13 декабрь куни Учтепа тумани фаоллари билан учрашувда сўз очди. 

Давлат раҳбари Учтепа туманидаги фаоллар йиғилишида энергия тақчиллиги масаласига тўхталди.

“Тошкент шаҳрида иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори. Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин”, дейди Президент.

У, шунингдек, шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилганини урғулади. 

“Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша. Мана ҳозир 55 минг иш ўрни яратишни режалаштиряпмиз. Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас”, дейди Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзида давом этиб, йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб бориши, Ҳукумат аввало замонавий технологияларни жорий этиши лозимлигига эътибор қаратди.

“Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

479

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг