Президент ДХА директорини бошқа ишга ўтказди
Жамият
−
30 Июнь 2020
12186Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.
Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил декабрь ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.