Қишда Мессига “Барселона”дан кетиш учун имконият пайдо бўлиши мумкин
Спорт
−
08 Октябрь 2020
8163Аргентиналик "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси қишки трансферлар ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда "Маrса" хабар берди.
Молиявий инқироз туфайли Каталония клуби футболчилар билан иш ҳақини камайтириш бўйича музокараларни бошлади. Маҳаллий қонунчиликка кўра, қарор қабул қилинган тақдирда, футболчилар январь ойидаёқ жамоа билан тузилган шартномаларни бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
Манбанинг хабар беришича, Месси ушбу фурсатдан фойдаланиб, "Барселона" ни тарк этиши мумкин. Форвард ёзги трансфер ойнасидаёқ клубни тарк этиши мумкин эди, аммо раҳбарият уни қолишга кўндирганди. Ҳозирча футболчи фаолиятини давом эттириши учун энг ишончли клуб "Манчестер Сити" бўлиб турибди.
Аввалроқ, "Барселона" коронавирус пандемияси сабабли молиявий муаммоларга дуч келгани айтилганди. Ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг йўқотишлари 97 миллион еврони ташкил қилган.
LiveБарчаси