Президент Бойсунда машина ҳайдаб, йўлларни текширди
Жамият
−
14 Март 2023
13439Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи машина ҳайдаб, йўлларнинг сифатини синовдан ўтказди ва қониқиш ҳосил қилмади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов видеолавҳа эълон қилди.
“Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди”, дейди Асадов.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган оқ рангдаги Malibu автомобилини бошқарган. Унга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлик қилган.
"Йўлда юришимизнинг мақсади Денов-Бойсун йўлидан одамлар жуда катта эътироз билдирган. Бировга ишонсанг, ёлғон гапиради, ҳаммаси яхши дейди, яширади. Ўзимиз кўзимиз билан кўряпмиз-ку, бу йўлларда юриб бўлмайди", дейди Президент.