Президент Бош вазир Ариповга янги ваколат берди

Жамият

image

Эндиликда вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда шунингдек, Кадастр агентлигига 2024 йил 1 мартга қадар барча саноат ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, вилоят ҳокимларига эса 2021 йилгача ажратилиб, қурилиш бошланмаган 7 минг гектар ерни захирага қайтариш топширилган.

Бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси эса Бош прокуратура зиммасига қўйилган.

Бундан ташқари, мажлисда тоифаси ўзгарган ерлар эвазига шу йилнинг охиригача 15 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши топширилгани, бироқ 8 минг гектар ерлар ҳалигача ўзлаштирилмагани танқид қилинган. 

Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент айрим ҳокимлар ва вазирларнинг ер ресурсларидан фойдаланиш борасидаги ишларини танқид қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов Бош вазир кадастр бошлиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг