Президент бир вазир ва икки қўмита раиси ўринбосарларини ишдан олди

Жамият

image

Фавқулодда вазиятлар вазири, Ветеринария қўмитаси раиси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биттадан ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорларни имзолади.

Қарорлар билан:

•    Азизбек Латифжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан;

•    Сирожиддин Бердиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

•    Бекзод Умматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг