Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 август куни тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Билдирилишича, Янги Ўзбекистонда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакат тараққиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга эришиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланади:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан

  • Одилжон Олимжонович Болтаев - Самарқанд шаҳридаги “Azia metall prof” масъулияти чекланган жамиятининг ривожлантириш ва инвестиция масалалари бўйича директори, Самарқанд вилояти.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан

  • Бахтиёр Жабборович Ҳамроев - Навоий шаҳридаги “Gidro stanko servis” масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан

  • Муҳсинжон Қосимжонович Исоқов - Марғилон шаҳридаги “426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси” масъулияти чекланган жамияти бош директори,Фарғона вилояти
  • Ёрқин Ҳайитмуродович Бобохонов - Бўстонлиқ туманидаги “Central Asian constriction” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан

  • Бахтиёр Эргашевич Аҳмедов - Бахмал туманидаги “Қўшчинор меваси” фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

  • Ботир Ҳайдарович Казимов - Тойлоқ туманидаги “Bog‘izog‘on” масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти 
  • Шунқор Умарович Умрзоқов - Оҳангарон туманидаги “Сарвар Азиз Умарзода рамзи” фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти
  • Умарбек Қуронбоевич Шарипов - Урганч туманидаги “Тилло домор” хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

  • Қодиржон Маҳмудович Аҳмедов - Ўзбекистон туманидаги “Turon eco cement group” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти
  • Отахон Каримберганович Машарипов - Хива туманидаги “Чинобод қурилиш” хусусий корхонаси директори, Хоразм вилояти
  • Саидғаффор Муҳитдинович Сайнурдинов - Оҳангарон шаҳридаги “Premier electrotech” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  • Исроилжон Ҳакимович Ураимов - Хўжаобод туманидаги “Ал-Ҳаким” хусусий корхонаси раҳбари, Андижон вилояти.

“Дўстлик” ордени билан

  • Абдулазиз Абдукадирович Абдурахманов - “My freighter” ва “Centrum air” хусусий авиакомпаниялари таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Растислав Бабица - “AZC group” компаниясининг Марказий Осиё бўйича ижрочи директори
  • Боисхон Баситович Ганиев - Шайхонтоҳур туманидаги “United soft” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
  • Жамшид Хайруллаевич Исматуллаев - Чуст туманидаги “Сhust textile” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти
  • Роберт Клаин - “Voltalia” компанияси бошқаруви раиси
  • Бехзод Нормаматович Кодиров - Бойсун туманидаги “Нарзи қушбеги” хусусий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
  • Ойбек Ахмедович Маматқулов - Зомин туманидаги “Azim Zomin shifo” масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти
  • Ханифа Сапаевна Маткаримова - Боғот туманидаги “Дилшода Дилшодбек Манзура” фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
  • Шермухаммад Козимович Мирзажонов - Янгийўл туманидаги “Imperial granit” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  • Холмирза Алмахматович Турумов - Яккабоғ туманидаги “Оқтош келажаги” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти
  • Ўзкан Ўрал - “Odas Enerji CA” компанияси раҳбари
  • Аъзам Анварович Усманов - Тўрақўрғон туманидаги “Namangan qo‘ychilik klasteri” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти
  • Адахамжан Абдураимович Хамидов - “Фортекс” компанияси раҳбари
  • Ботир Мамадалиевич Хужамов - Балиқчи туманидаги “Чинобод нурли замин агрофирмаси” масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти
  • Икром Ялгашевич Юлдашев - Нукус шаҳридаги “Karakalpak palace hotel” масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси.

“Мардлик” ордени билан

  • Роҳат Ишимовна Жуманиёзова - Тупроққалъа туманидаги “Маржона Сабохон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
  • Афзал Ахмадович Қўшшаев - Шофиркон туманидаги “Жилвон жилоси 2020” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
  • Отабек Эркинович Махкамов - Ижтимоий тармоқлардаги “MrOtabekTV” саҳифаси асосчиси, блогер
  • Музаффархон Обосхонович Мусаев - Кичик бизнес уюшмаси раиси ўринбосари
  • Маъруф Ҳусан ўғли Урунбоев - Нарпай туманидаги “Narpay strategy up” масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти.

II даражали “Саломатлик” ордени билан

  • Хадича Абдуллаевна Назарова - “Саломатлик плюс экология” нодавлат нотижорат ташкилоти бошқарув кенгаши раиси, Фарғона вилояти
  • Шариф Уктамович Рахимий - Урганч шаҳридаги “Surge med” хусусий клиникаси бош шифокори, Хоразм вилояти.

“Соғлом турмуш” медали билан

  • Хусан Каримович Атабоев - Сергели туманидаги “Atabaevs production” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Шоислом Абдуғани ўғли Баратов - Гулистон шаҳридаги “Ideal study” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Сирдарё вилояти
  • Анвар Олимович Кенжаев - Бухоро шаҳридаги “Амиршоҳ 777” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти.
  • “Жасорат” медали билан
  • Асрор Шомуротович Қурбонов - Нишон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Қашқадарё вилояти
  • Фуркат Фарҳод ўғли Қурбонов - Термиз шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, новвой, Сурхондарё вилояти
  • Зулфия Тўраевна Очилова - Пешку туманидаги “Зулфия Тўра қизи” фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти.

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Шоҳрух Бахтиёрович Баҳодиров - Шаҳрисабз шаҳридаги “Lazzat pishloq” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Қашқадарё вилояти
  • Бекзод Улуғбек ўғли Максудов - Мирзо Улуғбек туманидаги “Intest max” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Элбек Тимурович Нурмухамедов - Яшнобод туманидаги “East-games” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Мухаммадхон Бобиршоевич Солиев - Самарқанд шаҳридаги “Инновацион маскан” нодавлат таълим муассасаси директори, Самарқанд вилояти.

“Шуҳрат” медали билан

  • Тохиржон Акбаралиевич Адамбоев - Сергели туманидаги “Barakat-alfa” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
  • Даврон Тохирович Дадахонов - Юнусобод туманидаги “Global export company” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
  • Юлдуз Хасановна Жаббарова - Шароф Рашидов туманидаги “Ю-Мева” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
  • Фарход Гайратович Маҳмудов - “Brio group” акциядорлик жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
  • Шохрух Давронбекович Муртазаев - Яшнобод туманидаги “Cinema store” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Моҳичеҳра Нусратиллоевна Норбоева - Ғозғон шаҳридаги “Ғозғон чевар қизлари” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Навоий вилояти
  • Дадахон Одилович Обидов - Сергели туманидаги “Xon films” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Инобат Равшановна Олимова - Хатирчи туманидаги “Султонали Жавоҳир” фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти
  • Евгения Леонидовна Пан - Иштихон туманидаги “Samarkand stone trade corporation” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти
  • Салохиддин Сайдуллоевич Пардаев - Термиз шаҳридаги “Файзи Меҳринисо қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
  • Темур Хайруллаевич Сагдиев - Миробод туманидаги “Design studio” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  • Мирсаид Саламатдинович Султанов - Нукус шаҳридаги “Ажинияз Қарақалпақ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Бобуржон Ботирали ўғли Султоналиев - Қувасой шаҳридаги “Crown ceramic” масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти
  • Ғофур Ахмаджанович Туляганов - “Ahmad oltin jo‘ja” ресторанлар тармоғи асосчиси, Тошкент шаҳри
  • Ойбек Тажибаевич Умирзоков - Асака туманидаги “Everest metall grand” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти
  • Шерали Бобоқулович Ўринов - “Fayz” миллий таомлар тармоғи асосчиси, Тошкент шаҳри
  • Дантес Фарходович Устаджалилов - Гулистон шаҳридаги “Dantes construction” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Сирдарё вилояти
  • Азим Абдурасулович Хайруллаев - Бухоро туманидаги “Tekhnochem” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти
  • Лазизбек Ёдгарович Хамидов - Мирзо Улуғбек туманидаги “Tasnif group” масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент шаҳри
  • Зиёдахон Аъзамжоновна Худойбердиева - Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ziyotrans” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  • Гулнора Джуракуловна Чориева - Шаҳрисабз шаҳридаги “Тикувчи Анорагул” хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
  • Шухрат Фазлитдинович Юсупов - Сергели туманидаги “Makiz baraka” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри.
     

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг