Президент бир гуруҳ ИИО ходимларини мукофотлади

Жамият

image

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони эълон қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:

II даражали “Шон шараф” ордени билан

  • Рамазон Аҳмадхўжаевич Ашропов  – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари

Мардлик” ордени билан

  • Бахтиёр Исмандиярович Тўребеков – Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири 
  • Илёс Пардаевич Хусанов – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

“Дўстлик” ордени билан

  • Мария Степановна Маҳмудова – Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти
  • Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи
  • Рустам Абдуғаниевич Хатамов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи

“Жасорат” медали билан

  • Авлиё Исроилхонович Аббосов – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
  • Сайёра Қудратовна Каримқулова – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси кичик инспектори
  • Абдунайим Хайруллаевич Хаитов – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили
  • Санжар Фарҳодович Худайназаров – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

“Содиқ хизматлари учун” медали билан 

  • Рустам Абдуллажанович Аббосов – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси
  • Истам Қорёғдиевич Исаев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм гуруҳ командири ўринбосари
  • Хуршид Ҳусанович Маҳмудов – Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳи инспектори
  • Атабек Султанбаевич Машарипов – Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
  • Муҳаммаджон Комилжонович Мирзажонов – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори
  • Расулбек Собирович Таганов – Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди бўлинма командири
  • Жаҳонгир Маматқулович Уралов – Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
  • Баҳодир Фозилович Холматов – Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими катта тезкор вакили
  • Шуҳрат Амирович Чориев – Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
  • Тўйчибой Деҳкамбаевич Шамалов – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати отряди инспектори
  • Дилфуза Раббимқуловна Эгамова – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

“Шуҳрат” медали билан

  • Тўлқинбой Сатторович Жуманов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари
  • Ўткир Қуйлиевич Қултураев – Сурхондарё вилояти Денов тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи
  • Дилшод Ўктамжонович Ҳасанов – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
  • Шерзод Сайфуллоевич Худойбердиев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси бошлиғи
  • Дилшодбек  Ражабович Эраҳматов – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг