Президент бир гуруҳ фуқароларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлади
Жамият
−
27 Август 2020
11873Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
2. “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2020 йил 26 август
* * *
“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
Рахимбаев Отабек Давлатбаевич - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Сержанов Памир Оралбаевич - Нукус шаҳридаги «Оралбай Нукус» оилавий корхонаси раҳбари (Қорақалпоғистон Республикаси)
Абдухалилов Мирзохид Вохиджон ўғли - Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)
Комилов Алишер Абдуманноб ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти илмий ходими (Андижон вилояти)
Джураев Феруз Хамроевич - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси (Бухоро вилояти)
Норбоев Жаҳонгир Жўрабек ўғли - Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
Турсунов Бекзод Акбар ўғли - Тошкент архитектура-қурилиш институти таянч докторанти (Жиззах вилояти)
Халилов Равшан Қахрамон ўғли - Тошкент давлат аграр университетининг 1-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
Қодиров Фаррух Эргаш ўғли - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)
Очилов Мухриддин Тўлқин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Қашқадарё вилояти)
Хайдаров Суҳроб Суранбаевич - Навоий шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)
Эгамов Ҳусен Эркинович - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
Абдухалилов Фаррух Шухратжон ўғли - Янгиқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач-эпидемиологи (Наманган вилояти)
Салойдинов Сардоржон Қодиржон ўғли - Тошкент давлат техника университетининг 1-босқич магистранти (Наманган вилояти)
Нуруллаев Ҳасан Жўрабек ўғли - Нарпай туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
Шарипов Расул Шокир ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари взвод командири (Самарқанд вилояти)
Усмонов Жасур Ботир ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий-техник институти таянч докторанти (Сирдарё вилояти)
Эшбеков Азизжон Махмуджон ўғли - Мирзаобод туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
Лутфиллаев Шарафуддин Рустамович - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)
Сапаров Олим Насимович - «Ёшлар – келажагимиз» жамғармасининг Термиз шаҳар филиали раҳбари (Сурхондарё вилояти)
Йўлдашбоев Бобуржон Дилшоджон ўғли - Паркент туманидаги «Modern eduсation» интеллектни ривожлантириш маркази директори (Тошкент вилояти)
Шоюнусов Сарвар Икром ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Ахаджонов Асилбек Абдусалом ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси (Фарғона вилояти)
Имомов Жасурбек Ахроржон ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Фарғона вилояти)
Бобожонов Раҳматжон Алишер ўғли - Тошкент шаҳридаги «Китоб дунёси» газетасининг ўзбек адабиёти бўлими муҳаррири (Хоразм вилояти)
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
Мамажонов Муҳиддин Мўйдинжон ўғли - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассис-ўқчиси (Тошкент шаҳри)
Мустафин Владислав Альфредович - Сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри)
LiveБарчаси