Президент “бало” деб атаган “Tax Gap” расман бекор қилинди
Жамият
−
08 Сентябрь 2023
14967Қўшимча қиймат солиғини қоплаш (қайтариш)да солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти (Tax gap) тақиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, ҚҚС бўйича гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби ҳам бекор қилинди.
Эндиликда амалга оширилаётган битимлар (оперциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши мумкин.
Шунингдек, фойда солиғидан ҳар ой бўнак тўловларини тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди.
Камерал солиқ текширувида:
- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, унинг ҳудудини ва биноалрини кўздан кечириш, ундан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, унинг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди.
- ҚҚСни қоплаш (қайтариш)да ўтказиладиган камерал солиқ текшируви бундан мустасно.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь