Қашқадарёда участка нозири шахсий машинасига нега сирена қўйиб олган эди?

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда участка нозири ўз машинасида тақиқланган мигалка ва сирена жиҳозларини ўрнатгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу маълумотларга участка нозирининг Matiz русумли транспорт воситаси сурати ҳам илова қилинган. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туман (воқеа шу туманда кузатилган –таҳр) ҳудудининг асосий қисми чўлдан иборат бўлиб, ҳудудларда аҳоли тарқоқ жойлашган. Шунингдек, 80 фоиз хонадонларнинг ҳовлиси девор билан ўралмаган. Аҳолининг асосий даромад манбаи чорвачилик бўлиб, чорва молларини очиқ ҳовлиларда ва далаларда сақлаб келади. 

Таъкидланишича, туман маркази, яъни Янги Миришкор шаҳарчасида савдо дўконлари ва чойхоналар кўплиги, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг штатлари қисқариб кетганлиги сабабли ТИИБ бошлиғи томонидан барча профилактика (катта) инспекторларига бошқарувидаги автомашиналарига серена ва мегалка ўрнатиб, тунги хизматни самарали олиб боришлари бўйича топшириқ берилган.

Шу билан бирга, айни вақтда карантин ҳолатида иш олиб борилаётганлиги туфайли барча туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика (катта) инспекторларига фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ходимларнинг машиналарига мазкур жиҳозлар ўрнатилган.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар мавжуд эмас. Шу сабаб вилоят Навоий ва Жиззах вилоятлари қаторида “яшил ҳудуд”га киритилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг