Президент: Автомобилларга қўйилган божхона божлари ноль фоиз бўлиши керак
Жамият
−
20 Февраль 2022
25521Ўзбекистонда импорт автомобилларига қўйилган божхона божлари 0 (ноль) фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши лозим. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 февраль куни машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда таъкидлади. Йиғилиш тафсилотлари "Менимча" кўрсатувида тақдим этилди.
Шавкат Мирзиёевга кўра, автомобиль хариди халқни қийнаётган долзарб муаммодир.
"Одамларнинг норозилигини билиб туриб билмасликка олсак, бу ҳам хиёнат бўлади", дейди Президент.
Бугунги кунда харидор битта автомобиль харид қилиши учун тўловнинг 85 фоизини тўлагандан сўнг ҳам бир неча ой навбати келишини кутишига тўғри келмоқда. Президент энг аввало, шу муаммони узил-кесил 1 майга қадар ҳал қилиш шарт эканини билдирди.
“Барибир секин-секин бу божхона тўловлари 0 фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак: арзон ва сифатли. Бир оддий шифокор, оддий меҳнаткаш, оддий фуқаромиз қанча меҳнат, машаққат қилиб йиғган пулини бир йилга "автопром"га айланиши учун бериб қўйиши адолатдан эмас”, деган давлат раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь