Президент Администрациясида яна тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тайинловлар давом этади. Бугун, 26 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан 4 киши лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда Администрация раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов Telegram-каналида хабар берди. 

“Президентимизнинг тегишли фармойишига асосан бугун Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди”, деб ёзган Алламжонов

Унга кўра: 

Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири; 

Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи консультанти;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;

Шохрух Анварович Ходжаев Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи кунсультанти лавозимига

тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини собиқ ўринбосари Одил Қаландарович Абдураҳмонов эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг