Президент Администрацияси вакили туман ҳокими бўлди
Жамият
−
27 Май 2020
13887Бугун, 27 май куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида Марҳамат туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Андижонга ташрифи давомида Марҳамат тумани ҳокими Шуҳрат Қамчиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Шу сабабли йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Бобурбек Баҳодирович Йўлдошев Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бобурбек Йўлдошев 1986 йил 22 январь куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Бобурбек Йўлдошев Меҳнат фаолиятини 2005-2006 йилларда Андижон шаҳар статистика бўлими иқтисодчиси, 2006-2009 йилларда Андижон вилоят статистика бошқармасида турли лавозимларда, 2009- 2010 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт Бош бошқармаси саноат, коммуникация ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2010-2018 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаб Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимларида, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори, 2019 йилдан шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь